07:04 / 23.05.2017
7 457

АҚШ савдо вазири Трамп Саудия Арабистонида нутқ сўзлаётганда ухлаб қолди (Видео)

АҚШ савдо вазири Трамп Саудия Арабистонида нутқ сўзлаётганда ухлаб қолди (Видео)
Саудия Арабистонининг Эл-риёд шаҳрида араб-ислом дунёси раҳбарлари билан бўлиб ўтган саммитда Дональд Трамп нутқ сўзлаётганда, АҚШ савдо вазири ухлаб қолди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Америка президенти минбарга чиқиб, нутқ сўзлаётганда камера объективлари Дональд Трампнинг қизи Иванканинг ёнида, қулоғидан қулоқчинни олмай, мудраб ўтирган АҚШ савдо вазири Россга қаратилди. Видеода Росснинг кўзлари юмилиб, ухлаб қолганини кўриш мумкин.

Трамп шанба куни Саудия Арабистонига ўзининг давлат раҳбари сифатидаги илк ташрифини амалга оширди. Мазкур саммитда АҚШ раҳбари араб ва мусулмон мамлакатлари раҳбарлари билан терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ савдо вазири Трамп Саудия Арабистонида нутқ сўзлаётганда ухлаб қолди (Видео)