21:43 / 24.05.2017
9 418

Рамзан Қодиров Чеченистон мактабларида битирув кечаси ўтказишни тақиқлади

Рамзан Қодиров Чеченистон мактабларида битирув кечаси ўтказишни тақиқлади
Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров мактабларда ўтказиладиган битирув кечаларини ўтказмаслик таклифини киритди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

У шу билан бирга мазкур тадбирни ўтказиш учун мактабларда пул йиғилмаслиги кераклигини ҳам таъкидлади.

Рамзан Қодиров бу таклифни Чеченистон республикаси фан ва таълим вазири Исмоил Бойхонов билан бўлиб ўтган амалий учрашув пайтида киритди.

Чеченистон раҳбари ўзининг Instagram саҳифасида ҳам мактабда битирув кечаларини бекор қилишни таклиф қилди. Ота-оналар ўз хоҳиш-истаклари, икониятидан келиб чиқиб мазкур тадбирни ташкил этишлари мумкин. Рамзан Қодиров битирув кечасини ўтказиш учун республикада турли қаҳвахона ва ресторанлар мавжудлигини, бу ерда хоҳлаган одам истаган тадбирини ўтказиш мумкинлигини айтди.

Мактаб битирув кечасини ўтказиш ота-оналар қўмитаси билан муҳокама этиладиган бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Чеченистон мактабларида битирув кечаси ўтказишни тақиқлади