date
views 8 102

Қозоғистон шаҳарларида болалар парадлари ўтказилди

Қозоғистон шаҳарларида болалар парадлари ўтказилди
Қозоғистоннинг бир неча шаҳрида бугун, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида, болалар ва ўсмирлар иштирокида байрам тадбирлари ва парадлари бўлиб ўтди.

Олмаотанинг марказий майдони бўйлаб шаҳар мактаблари ўқувчилари юриб бордилар, шунингдек билим юртлари курсантлари, рақс жамоалари ва ансамбллари ҳам парадда иштирок этдилар. Байрам тадбирларидан бир кун аввал шаҳар ҳокимияти органлари “Болалар ва ўсмирлар бадиий жамоалари паради”га тайёргарлик кўрилиши муносабати билан майдоннинг транспорт ўтиш йўларини беркитдилар.

Шунингдек, мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам болалар парадлари бўлиб ўтди. Шимкент шаҳрида, расмий ахборотга кўра, парадда 15 минг мактаб ўқувчилари иштирок этди. Петропавловск шаҳридаги парадда эса бугун 1 600 дан зиёд киши қатнашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон шаҳарларида болалар парадлари ўтказилди