Қозоғистон тенгеси Европа ва Осиёда энг кучли валютага айланди

Қозоғистон тенгеси Европа ва Осиёда энг кучли валютага айланди

Қозоғистоннинг миллий валютаси тенге 2026 йилда АҚШ долларига нисбатан 9,7 фоизга қимматлашди. Бунга халқаро инвесторларнинг мамлакат ички қарзларига қизиқиши ва юқори фоиз ставкалари сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Financial Times хабарига кўра, халқаро инвесторлар Қозоғистоннинг ички қарзларини фаол сотиб олмоқда. Бу эса мамлакат молия бозорига хорижий капитал оқимини кучайтирмоқда.

Марказий Осиёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири бўлган Қозоғистонда юқори фоиз ставкаларининг сақланиб қолаётгани хорижий актив бошқарувчиларининг эътиборини тортмоқда.

Инвесторлар учун юқори даромадлилик имконияти тенгега бўлган талабни ошираётган асосий омиллардан бири сифатида кўрилмоқда. 2026 йил бошидан буён тенге АҚШ долларига нисбатан 9,7 фоизга мустаҳкамланган. Ушбу кўрсаткич уни Европа ва Осиёдаги энг яхши натижа кўрсатган валюталардан бирига айлантирган.

Тенге фақат Лотин Америкаси ва Африканинг айрим валюталаридан ортда қолган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар