11:36 / 06.06.2017
13 294

​Москвада яшовчи ўзбекистонлик қиз соч бўёғидан вафот этди

​Москвада яшовчи ўзбекистонлик қиз соч бўёғидан вафот этди
Москва шаҳрида яшовчи 19 ёшли ўзбекистонлик қиз соч бўяшда ишлатиладиган гидроперит моддасидан фойдалангандан кейин вафот этди. Бу ҳақда Moslenta.ru нашрига таяниб Даракчи.уз сайти ёзмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, полициянинг навбатчилик бўлимига Стрельбищенск тор кўчасида ёш қиз вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган. Аниқланишича, вафот этган қиз ўзбекистонлик бўлиб, онаси ва икки опаси билан Москва шаҳрида яшаган. Қизнинг онаси берган маълумотга кўра, қизи сочини бўяётган вақтда бирдан мазаси қочиб, кўнгли айниган ва қайт қилган. Етиб келган тез ёрдам ходимлари ҳам қизга ёрдам бера олмади. Қизнинг танасидан жароҳат излари, куч ишлатиш аломатлари топилмади. Воқеа жойи полициячилар томонидан текширилиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди, ўлим сабаблари ўрганилмоқда.

Гидроперит воситасидан уй шароитида сочни рангсизлантириш мақсадида фойдаланилади. У сувга аралаштирилганда, пероксид водороди ва карбамид суюқлиги келиб чиқади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ​Москвада яшовчи ўзбекистонлик қиз соч бўёғидан вафот этди