Лондонда 4 июнга ўтар кечаси терактлар амалга оширган террорчилар ҳужум вақтида кўпроқ зарар етказиш мақсадида оғирроқ юк машинасидан фойдаланмоқчи бўлишган, бироқ уларга бундай машинани олиш учун пул етмаган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.
Таъкидланишича, террорчилар дастлаб интернетда оғирлиги 7,5 тоннадан каттароқ юк машинасини ижарага олишган. Бироқ уларнинг ҳисоб рақамларида ижарага ҳақ тўлаш учун етарлича маблағ бўлмагани сабаб, улар кичикроқ машинани олишга қарор қилишган. Полиция маълумотларига кўра, қонхўр террорчилар ижарага олган микроавтобусларини шағал ортилган қоплар билан оғирроқ қилишган.
Эслатиб ўтамиз, террорчилар Лондон кўпригида одамларни босиб кетгач, Боро бозорига боришган. У ерда микроавтобусдан 3 террорчи тушиб, кўчадаги одамларга узун тиғли пичоқлар билан ҳужум қила бошлаган. Бугунги кунда теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 кишини ташкил қилмоқда. Баъзи жароҳатланганлар оғир аҳволда қолмоқдалар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди