Қозоғистон ҳукуматининг қарори билан Остона халқаро аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб қайта номланди.
"Остона халқаро аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб қайта номлансин", деб кўрсатилган қарор матнида. Ушбу қарор 21 июнда расмий ОАВ томондан чоп этилди. Қарор Қозоғистон бош вазири Б.Сағинтаев томондан имзоланган.
Остона аэропортига Нурсултон Назарбоев номи бериш ғоясини 8 йил аввал ҳозирда сенат депутати, ўшанда "Нур Отан" партияси раиси ўринбосари Дархан Калетаев таклиф қилганди. У 2009 йил 13 май куни "Остона" телеканали жонли эфирида "Биз "Қозоғистон" ва "Назарбоев" брендлари ажралмас эканлигини биламиз. Бугунги кунда улар ягона тушунчани англатади. Халқаро амалиётда аэропортлар миллий етакчилар номлари билан аталган ҳолатлар мавжуд", деб айтган.
Калетаев ўшанда АҚШдаги Хьюстон аэропорти АҚШнинг собиқ президенти Катта Жорж Буш номи билан юритилишини бунга мисол тариқасида келтириб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди