Табиат мўъжизаси: Ҳиндистонда икки бошли, тўрт кўзли ноёб илон топилди

Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги Даҳод тумани, Дҳанпур ҳудудида ғайриоддий кўринишга эга илон топилди. Бир танада икки бош ва тўрт кўзга эга бўлган судралиб юрувчи мутахассислар томонидан қутқариб қолинди.
Илонни сақлаб қолишда иштирок этган Даҳод Пракрути Митра Мандал гуруҳи вакилларининг маълум қилишича, унинг ҳар бир боши алоҳида асаб тизимига эга. Бу эса ноёб жониворнинг ўзига хос биологик хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Мутахассислар топилган илон бўри илонлари (wolf snake) турига мансуб бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, ушбу ҳудудда бундай икки бошли илон илк бор учраган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Икки бошли жониворлар табиатда жуда кам учрайди. Бундай ҳолат эмбрион ривожланиши жараёнидаги ўзига хосликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мазкур топилма эса мутахассислар ва табиат ихлосмандларининг эътиборини тортди.































Изоҳлар 0
…