Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трампдан кўра кўпроқ кишиларнинг ишончини қозонган. Вашингтоннинг Pew Research Center тадқиқот маркази мавзуга доир сўровнома натижалари билан бўлишди.
Унга кўра, сўровномада иштирок этганларнинг 27 фоизи Путинга ишонч билдирган, Трампга ишонувчилар эса 22 фоизни ташкил қилган. Тадқиқот беш қитъадаги 37 мамлакатда яшовчи 40 минг киши ўртасида ўтказилган.
Тадқиқот қатнашчиларининг аксарияти Трампни такаббур (75 фоизи), сабрсиз (65 фоизи) ва ҳатто хавфли (62 фоизи) деб ҳисоблайди. Шу билан бирга респондентларнинг 55 фоизи Америка президентини "кучли раҳбар" сифатида қайд этган, 39 фоиз иштирокчилар эса уни "ёқимтой" дея таърифлашган.
Шуниси қизиқки, сўровномада қатнашган мексикаликларнинг атиги 30 фоизигина Қўшма Штатларга ижобий муносабат билдиришган. Ўтган йили, Обама президентлик даврининг тугаётган вақтида эса бу кўрсаткич 66 фоизни ташкил қилган. Канада ва Германияда бу кўрсаткич бирйўла 22 пунктга - 43 ва 35 фоизга қисқарган. Бугунги кунда кўплаб Европа давлатларидаги АҚШга ишонч рейтингини 2003 йилги (Жорж Буш Ироққа ҳарбий ҳужум уюштиришга қарор қилган вақтдаги) кўрсаткичларга қиёслаш мумкин.
АҚШ президентининг рейтинги яхши томонга ўзгарган мамлакатлар орасида Россия ва Исроилни қайд этиш мумкин. Россияда Трампга ишонч билдирганлар сони 53 фоизга ошган. Обама даврида эса бу кўрсаткич бор-йўғи 11 фоизни ташкил қилган. Исроилда эса Трампнинг рейтинги 7 фоиздан 56 фоизга ошган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?