05:48 / 28.06.2017
8 391

Россиянинг Суриядаги "Терминатор-2" жанговар машинаси билан танишинг

Россиянинг Суриядаги "Терминатор-2" жанговар машинаси билан танишинг
Сурияда Россиянинг танкларни қўллаб-қувватловчи "Терминатор-2" жанговар машинаси суратга олинди. Сурат Yusha Yuseef исмли фойдаланувчи томонидан твиттерда чоп этилди.

Сурат Сурия президенти Башар Асаднинг Россия ҳаво-коинот кучлари самолётлари жойлаштирилган Ҳмаймим ҳарбий базасига ташрифи вақтида олинган. Асад базада Су-35 қирувчи самолётлари ва Россияда ишлаб чиқарилган бошқа қурол-аслаҳаларни кўздан кечирган. Асадга ташрифи вақтида Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ҳамроҳлик қилган.

Айни вақтгача Сурияга БМПТ-72 "Терминатор-2" ташлангани ҳақидаги маълумотлар расман тасдиқланмаганди. Машинада 30 мм ли 2А42 автоматик пушкалари ва "Атака-Т" бошқарилувчи ракета қуроли мажмуаси жойлаштирилади.

Ҳмаймим авиабазаси Латақия шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган бўлиб, 2017 йил 18 январда Москва ва Дамашқ ўртасида Сурияда Россия авиация гуруҳини жойлаштириш ҳақида келишув имзоланган. Ҳужжатга кўра, Россияга аэродромнинг бир қисмидан 49 йил бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Суриядаги "Терминатор-2" жанговар машинаси билан танишинг