
Интернетда Суриянинг Раққа шаҳри учун жанглар давомида олинган видео тарқалди. Унда қўрқув билмас курд қизи ўлим шарпасини кулги билан қарши олганини кўриш мумкин.
Видео қаҳрамони — 2012 йили Сурия Курдистонида ташкил этилган аёллар отряди жангчиси бўлиб, у Раққа учун ИШИД жангариларига қарши жанг вақтида душман томон ўқ узгач, бир неча лаҳзадан кейин қарши томондан келган дайди ўқ унинг бошидан бир неча сантиметр тепадан ўтиб, деворни қўпоради.
Бу вақтда эса мерган қизнинг юзида қўрқувдан зарра ҳам бўлмайди, аксинча у кула бошлаб, сал қолса ўлаёзгани ҳақида гапиради.
Интернет фойдаланувчилари унинг жасурлигига тасанно айтишмоқда. Қайд этиш керакки, Сурияда аёллар ҳуқуқлари чекланган бўлиб, аёллар отряди аъзоси бўлиш икки карра жасурлик белгисидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар