"Трамп — аҳмоқ, Венс эса манфаатпараст": АҚШ Сенатига сайланган Абдул Эл-Саеддан кескин баёнот

1 дақиқа ўқиш1
"Трамп — аҳмоқ, Венс эса манфаатпараст": АҚШ Сенатига сайланган Абдул Эл-Саеддан кескин баёнот

Мичиган штатидан АҚШ Сенатига сайланган демократ Абдул Эл-Саед президент Дональд Трампни кескин танқид қилиб, уни «аҳмоқ», «нодон» ва «ашаддий нарсисс» деб атади. Шунингдек, у вице-президент Жей Ди Венс Трампнинг камчиликларини яхши тушунишини, бироқ сиёсий манфаатлари йўлида уни омма олдида қўллаб-қувватлашда давом этаётганини таъкидлади.

Эл-Саед бу фикрларни журналист Меҳди Ҳасанга берган интервьюсида билдирган. 6 ноябрь куни Zeteo нашрида эълон қилинган суҳбатдан лавҳалар 17 ноябрга келиб ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Сайланган сенаторнинг фикрича, Жей Ди Венс Трампга қараганда анча ақлли ва чуқурроқ сиёсий таҳлил қилиш қобилиятига эга. Бироқ вице-президент ўз қарашларини очиқ билдириш ўрнига, Оқ уй раҳбарининг сиёсатини қўллаб-қувватлашни маъқул кўрмоқда.

«Трамп — аҳмоқ, у нодон ва ашаддий нарсисс. Жей Ди Венс эса ҳақиқатан ҳам ақлли», — дея таъкидлаган Эл-Саед.

Унинг айтишича, Венс президентнинг изчил бўлмаган хатти-ҳаракатлари ва қарорларини англаб турса-да, ҳокимиятга яқинроқ бўлиш учун унга содиқлик намойиш этмоқда. Эл-Саед вице-президентни ўз сиёсий мақсадлари йўлида қарашлари ва тамойилларидан чекинаётганликда айблади.

Демократ сиёсатчи Венснинг Трамп қарорларини аввал қўллаб-қувватлагани, эндиликда эса уларнинг салбий оқибатларидан ўзини четга олишга уринаётганини ҳам танқид қилди. Унинг фикрича, президент сиёсатини сўзсиз маъқуллаш Венснинг ўз сиёсий келажагига ҳам зарар етказиши мумкин.

Маълумот учун, Абдул Эл-Саед 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда республикачи Майк Роджерс устидан ғалаба қозонди. Шу тариқа у АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сиёсатчи бўлди. Унинг сенаторлик ваколати 2027 йил январида бошланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?