Икки қизга янги ҳаёт, тўрт фарзандга бирдек меҳр: Диёра Усмонованинг оиласи ҳақида! (видео)

Тадбиркор Ботир Раҳимов ва дизайнер Диёра Усмонова тўрт нафар фарзандни тарбияламоқда. Оилада бир ўғил ва уч қиз бор. Уларнинг ҳар бири ўзига хос ҳаётий ҳикояга эга.
Оиладаги ягона ўғил — Икромжон 2017 йилда туғилган. У уч опанинг эркатойи бўлиб, спорт ва хорижий тилларга қизиқади.
Марям эса Диёра Усмонованинг марҳум илк турмуш ўртоғи Бобур Усмонов билан бўлган никоҳидан дунёга келган. У 2012 йилда туғилган. Қизалоқ учун тикилган либослар кейинчалик Диёранинг болалар кийимлари йўналишидаги Bibiona Couture брендини яратишига ҳам илҳом берган.
Диёра Усмонова яна икки қизни меҳрибонлик уйидан фарзандликка олган. 2021 йил декабрь ойида оилага қўшилган Ойша аввал Алина деб аталган. Ўша пайтда у беш ёшда эди. Диёра бу қарорини ҳаётидаги катта мўъжизалардан бири сифатида таърифлаган.
2022 йил сентябрида эса оилага Осиё исмли яна бир қиз қўшилган. У 16 ёшида фарзандликка олинган Варвара бўлиб, Ойша билан бир меҳрибонлик уйида яшаган. Осиёга янги исмни унинг укаси Икромжон танлаган.
Шу тариқа, Ботир Раҳимов ва Диёра Усмонова оиласида тўрт нафар фарзанд — Марям, Ойша, Осиё ва Икромжон вояга етмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…