Месси МЛСдаги энг кўп маош олувчи футболчи: Левандовски ва Гризманн қанча олади?

2 дақиқа ўқиш12
Месси МЛСдаги энг кўп маош олувчи футболчи: Левандовски ва Гризманн қанча олади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Интер Маями» ҳужумчиси Лионель Месси йилига 28,33 миллион доллар кафолатланган маош билан MLS чемпионатининг энг кўп ҳақ олувчи футболчисига айланди.
  • Аргентиналик юлдузнинг иш ҳақи бир йил ичида 7,88 миллион долларга ошди.
  • Рейтингда иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда 19,51 миллион доллар билан Роберт Левандовски ҳамда 13,94 миллион доллар билан Антуан Гризманн эгаллаб турибди.

Лионел Месси Америка МЛС чемпионатида нафақат майдондаги ўйини, балки маоши билан ҳам барча рақибларидан ўзиб кетди. «Интер Майами» ҳужумчиси йилига кафолатланган 28,33 миллион доллар иш ҳақи олиб, лиганинг энг кўп маош тўланадиган футболчисига айланган. Эътиборлиси, аргентиналик юлдузнинг маоши бир йил ичида қарийб 8 миллион долларга ошган.

МЛС футболчилари касаба уюшмаси 2026 йил октябрь ойи ҳолатига кўра, чемпионат иштирокчиларининг маошлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар нафақат Мессининг молиявий устунлигини, балки Америка футболида юлдуз футболчилар учун ажратилаётган маблағлар кўламини ҳам намоён этди.

Месси бир йилда маошини қарийб 8 миллион долларга оширди

Эълон қилинган маълумотларга кўра, 39 ёшли Лионел Мессининг йиллик кафолатланган маоши 28,33 миллион долларни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичга бонуслар ва бошқа даромад манбалари киритилмаган.

Таққослаш учун, 2025 йилда аргентиналик футболчининг кафолатланган йиллик маоши 20,45 миллион доллар эди. Демак, бир йил давомида унинг иш ҳақи 7,88 миллион долларга ошган.

Мессининг маоши МЛСдаги бошқа юлдузларникидан анча юқори. Қолаверса, йиллик кафолатланган маоши 10 миллион доллардан ошадиган футболчилар сони ҳам беш нафарга етган.

МЛСда энг кўп маош оладиган 5 футболчи

Касаба уюшмаси эълон қилган маълумотларга кўра, чемпионатнинг энг юқори маош олувчи бешлиги қуйидагича:

  1. Лионел Месси («Интер Майами») — 28,33 миллион доллар.

  2. Роберт Левандовски («Чикаго Файр») — 19,51 миллион доллар.

  3. Антуан Гризманн («Орландо Сити») — 13,94 миллион доллар.

  4. Сон Ҳён Мин («Лос-Анжелес») — 11,25 миллион доллар.

  5. Бреэл Эмболо («Атланта Юнайтед») — 10,81 миллион доллар.

Рўйхатдаги иккинчи ўрин соҳиби Роберт Левандовски Мессидан қарийб 8,82 миллион доллар кам маош олади. Демак, аргентиналик юлдуз билан ундан кейинги футболчи ўртасида ҳам сезиларли молиявий фарқ мавжуд.

МЛСда футболчилар маоши учун энг кўп маблағ сарфлайдиган клублар

Маошлар рейтингида «Интер Майами» клуби ҳам биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа футболчиларининг кафолатланган маошлари учун ажратилаётган маблағ 59,37 миллион долларга тенг.

Лигада маошлар учун энг кўп маблағ сарфлайдиган беш клуб:

  1. «Интер Майами» — 59,37 миллион доллар.

  2. «Чикаго Файр» — 41,29 миллион доллар.

  3. «Атланта Юнайтед» — 38,35 миллион доллар.

  4. «Лос-Анжелес Гэлакси» — 34,91 миллион доллар.

  5. «Лос-Анжелес» — 32,91 миллион доллар.

«Интер Майами» энг яқин таъқибчиси — «Чикаго Файр»дан футболчилар маоши учун 18,08 миллион доллар кўпроқ маблағ сарфламоқда.

Мессининг МЛСдаги таъсири рақамларда ҳам кўринмоқда

Лионел Мессининг Америка чемпионатидаги мавқеи унинг маоши орқали ҳам яққол намоён бўлмоқда. У нафақат шахсий иш ҳақи бўйича биринчи ўринда, балки унинг жамоаси ҳам футболчилар маоши учун энг кўп маблағ ажратадиган клуб ҳисобланади.

Эълон қилинган рақамлар Мессининг МЛСдаги молиявий устунлигини яна бир бор кўрсатди. Аргентиналик юлдузнинг маоши бир йилда сезиларли даражада ошгани эса унинг Америка футболидаги мақоми ҳамон алоҳида эканини тасдиқловчи кўрсаткичлардан бири бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?