Ханна нега уч йил давомида ажраша олмади? Блогер суд жараёнининг чўзилиш сабабларини очиқлади (видео)

Блогер Ханна уч йил давом этган ажрим жараёни, суд томонидан бир неча бор ярашиш учун муддат берилгани ва оиласининг никоҳни сақлаб қолишга уринишлари ҳақида сўзлаб берди. У бу ҳақда “GAPIRING” ток-шоусига берган интервьюсида маълум қилди.
Суҳбат давомида блогердан биринчи фарзанд туғилганидан кейин бирга яшаш қийинлигини англаган бўлса, нега яна фарзандли бўлишга қарор қилгани сўралди. Ханнанинг айтишича, бунга яқинларининг ярашиш ҳақидаги маслаҳатлари сабаб бўлган.
“Уйдагилар ярашинглар, балки фарзандли бўлсангиз, муносабатларингиз яхшиланиб кетар, деб айтишарди. Ўзбекчиликда бу қараш жуда кучли. Кўпинча фарзанд орқали оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилишади”, — дейди блогер.
Шунингдек, ундан ажрашиш қарорига олиб келган асосий омиллар ҳақида ҳам сўралган. Ханна бунга эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳурматнинг йўқолиши ва турмуш ўртоғи билан келишмовчиликлар сабаб бўлганини айтган. Унинг таъкидлашича, кўплаб оилаларда қариндошларнинг аралашуви ҳам муаммоларни кучайтириши мумкин, бироқ ўз ҳолатида бу асосий сабаб бўлмаган.
Блогер ажрим жараёнининг узоқ давом этишига ҳам тўхталган. Унинг сўзларига кўра, дастлаб турмуш ўртоғи томони ажрашишга қарши бўлган. Кейинчалик ажримга рози бўлингач, улар судга мурожаат қилишган.
Ханна суд нега бир неча бор ярашиш учун муддат берганига аниқ жавоб бермаган. Бироқ блогер унинг жамоатчиликка танилган шахс экани ва ажримлар сони ортиб кетмаслиги билан боғлиқ омиллар ҳам жараённинг чўзилишига таъсир қилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…