Немис журналистлари АҚШ президенти Дональд Трамп кортежидаги машиналардан бирида муддати ўтиб кетган рақамлар тақиб олинганини пайқашди. Машина яқинда АҚШдан 7-8 июль кунлари "Катта йигирматалик" саммити ўтадиган Гамбург шаҳрига етказилган ва унга немис машина рақамлари ўрнатиб қўйилган. Журналистларнинг таъкидлашича, машинага АҚШдаги доимий рақамлар устидан ўрнатилган бу вақтинчалик дипломатик рақамларнинг муддати ўтиб кетган: рақамлар фақатгина 27 июнгача амал қилган.
Германия қонунларига кўра, бундай қоидабузарлик учун 50 евро жарима кўзда тутилган. Бироқ немис ҳуқуқ-тартибот идоралари АҚШ делегацияси дипломатик иммунитетга эгалиги сабабли бу масала билан шуғулланишмайди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Шу билан бирга Трамп ва унга ҳамроҳлик қилаётган шахслар саммит вақтида қаерда яшашлари номаълумлигича қолмоқда. Аввалроқ Оқ уй эгаси Гамбургдаги бирорта ҳам меҳмонхонани бронлаб қўймагани маълум қилинганди, ваҳоланки саммит ўтадиган кунларга шаҳардаги меҳмонхоналардан бирортасида бўш жой қолмаган. Тахминлардан бирига кўра, Трамп Берлинда жойлашиши мумкин, бироқ у ҳолда унга Гамбургга келиш ва ортга қайтиш учун йўлга бир неча соат кетказишига тўғри келади.
Немис нашрлари саммитнинг яна бир иштиирокчиси ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан бўлишишмоқда. Hamburger Morgenpost нашри маълумотларига кўра, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Германияга олтин сув югуртирилган шахсий самолёт трапи билан келган. Унинг делегацияси шунингдек Гамбургга бир нечта туя олиб келади, чунки уйидан узоқда бўлганда ҳам рационидан оғишишни истамайдиган қирол янги соғилган туя сутидан тайёрланган таомларни истеъмол қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди