Хитойда 151 та робот бир вақтда рақсга тушиб, жаҳон рекордини янгилади

Хитойда технология оламининг эътиборини тортган ноодатий воқеа юз берди. Шенчжен шаҳрида 151 та гуманоид робот бир вақтнинг ўзида рақсга тушиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Шу тариқа мамлакатда роботлар иштирокидаги оммавий рақс бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди.
Мазкур чиқиш Шенчжен шаҳрида ўтказилаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида ташкил этилди. Унда бир-бирига уйғун ҳаракат қилган ўнлаб роботлар томошабинлар эътиборини тортди. Уларнинг бир маромда рақсга тушиши замонавий робототехника имкониятларини яна бир бор намойиш этди.
Роботлар гуруҳига Хитойнинг EngineAI компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Т800 гуманоид роботи бошчилик қилди. Махсус дастурлаштирилган қурилмалар мусиқа ритмига мос равишда бир хил ҳаракатларни бажарди.
Қайд этилишича, ушбу натижа аввалги рекорддан анча юқори. Бунгача бир вақтнинг ўзида рақсга тушган роботлар сони бўйича рекорд 110 та қурилмага тегишли эди. Янги чиқиш эса бу кўрсаткични 41 тага оширди.
Мазкур намойиш Хитойда робототехника ва сунъий интеллект йўналишида эришилаётган ютуқларнинг яна бир кўриниши сифатида баҳоланмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…