Сурияда Башар Асад сурати чоп этилган банкноталар чиқарилди

Сурияда Башар Асад сурати чоп этилган банкноталар чиқарилди
Сурияда мамлакат президенти Башар Асад сурати туширилган илк банкноталар муомалага чиқарилди. Асаднинг сурати янги 2 минг Сурия фунтида (10 доллар) пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

2 минг фунтлик банкнота Суриядаги энг йирик пул бирлигига айланди. Бунгача энг йирик банкнота минг фунтлик банкнота бўлган.

Асад сурати туширилган банкноталар муомалага 2 июлда чиқарилди. Сурия марказий банкида таъкидланишича, бу купюралар анча аввалроқ босиб қўйилган, бироқ уруш ва валюта курсларидаги тебранишлар сабабли муомалага киритилмай келинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар