
Зимбабве президенти, 93 ёшли Роберт Мугабе Африка иттифоқига миллион доллар хайрия қилиш мақсадида ўзига тегишли зотли чорвани сотди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Мугабе бу ҳақда 3 июлда очилган Африка иттифоқи саммитида маълум қилди.
"Африкалик ва фермер эканлигим сабабли, мен учун чорвани қурбон қилиш табиий ҳолдир: бизнинг қитъа у билан бой ва чорва бойлик тўплаш воситаси ҳисобланади", деб айтди мамлакатни 1980 йилдан бери бошқариб келувчи Мугабе.
Африка иттифоқи вакили Мугабе дастлаб ташкилотга сигирларни ўзини таклиф қилганини, бироқ уларни Аддис-Абебедаги бош қароргоҳда сақлашда муаммолар пайдо бўлиши сабабли 300 бошдан иборат подани аукцион орқали сотганини маълум қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар