21:46 / 06.07.2017
8 462

Талант-шоу иштирокчиси саҳнада тирик илонни еди (Видео)

Талант-шоу иштирокчиси саҳнада тирик илонни еди (Видео)
Хитойда ўтказилган талант-шоу иштирокчиси бўлган аёл саҳнада тирик илонни еб, устидан пиво ичди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Ғайриоддий томоша Юньян уездида 3 июль куни бўлиб ўтди. Иштирокчи аёл саҳнага каттагина илон билан чиқди. У ҳакамлар ва томошабинлар кўз ўнгида, мусиқа садолари остида тиши билан илоннинг бошини узиб, терисини ҳам тиши билан ажратиб, унинг гўштини еди.

Илоннинг гўштини еб бўлган аёл, устидан бир шиша пиво ичди. Аёлнинг сўзларига қараганда, болалигидан бери қурбақа, каптар ва илонбалиқларни истеъмол қилиб келган, бундан ҳеч қандай ноқулайлик сезмаган.
[media=https://youtu.be/a5dxrDcDDJQ]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Талант-шоу иштирокчиси саҳнада тирик илонни еди (Видео)