06:12 / 07.07.2017
6 212

Cибирлик Робинзон...

Cибирлик Робинзон...
Кузбассда тайгада адашиб қолган эркакни топиш операцияси муваффақиятли якунланди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Андрей Ильюшин бир ҳафта давомида сувсиз, овқатсиз қолиб, ёввойи ўрмон ичида адашиб қолди. Унинг айиқларга ем бўлишига ҳам бир баҳя қолди. Андрей тайгадан чиқишга ҳаракат қилиб, баттар ичкарилаб кетган. Андрей Ильюшин уйидан бир неча километр узоқликда бузилиб қолган мотоциклини олиб келиш учун борган. Кучли ёмғир ёғиши оқибатида сўқмоқ йўллар ювилиб кетиб, Андрей адашиб қолди. У икки сутка давомида йўл тополмагач, укасига қўнғироқ қилди. Тайгада кечаси ҳаво ҳарорати 5 даража илиқ бўлади.

Андрей цивилизацияга етиш учун 40 километр йўл босди. Айиқ билан бўлган учрашув йигит учун катта синов бўлди. Йиртқич чангалидан уни ити қутқариб, ўзи ҳалок бўлди. Андрейнинг қўлидаги петардадан бири нам тортиб қолгани учун ёнмади, иккинчиси ёнгач, у билан айиқни қўрқитди. Йигит айиқдан қўрққанидан дарахт устида ўтирди. Кечалари эса гулхан ёқди. Тонг отиши билан эса ўрмондан чиқиш учун йўлга отланди.

Андрейни топиш учун вертолёт ва учувчисиз учадиган самолёт жалб этилди. Андрей вертолёт шовқинини эшитиб, олов ёқди, аммо тутун юқорига кўтарилмагани боис, уни сезишмади. Шундай қилиб, Андрей бир ҳафта давомида тайгадан чиқолмай, қолиб кетди. Йигитни қидириб топишганда, унинг очликдан ва сувсизликдан силласи қуриганига қарамай, ақли-ҳуши жойида эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Cибирлик Робинзон...