
Жорий йилнинг 11 июль куни Ерга хавфли астероид яқинлашиши кутилмоқда. 2017 МС4 астероиди 23 июнь куни кашф қилинган эди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, космик жисмнинг ўлчами 260 метрга тенг. Астероид хавфли турга киритилган.
Астероиднинг Ерга максимал яқинлиги Ойгача бўлган масофанинг камида 20 баравар ортганига тенг, деб айтилмоқда.
Ураль федерал университетининг Астрономия, геодезия ва атроф-муҳит мониторинги кафедраси мутахассисларининг сўзларига кўра, космик жисм тезлиги соатига 74 минг 700 км.ни ташкил этади.
Шу кунларда NASA астероиддан ҳимоя қилувчи янги DART технологиясини синовдан ўтказишини маълум қилди. У Ерга учиб келадиган астероидларни кинетик зарба ёрдамида бошқа тарафга буриб юборишга мўлжалланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар