Хитойдаги уй зинаси остидан динозаврнинг 213 тухуми ва бутун скелети топилди

Хитойдаги уй зинаси остидан динозаврнинг 213 тухуми ва бутун скелети топилди
Хитойдаги уй зинаси остидан динозаврнинг 213 тухуми ва бутун скелети топилди

Хитой полицияси Гуандун вилоятидаги уй зинаси остидан динозаврнинг 213 та тухуми ва бус-бутун скелетини топди. Бу ҳақда «Сегодня.ua»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Дастлаб бу скелет ва тухумлар июнь ойи охирида қурилиш майдонидан топилган эди, бироқ кейинроқ бу топилмалар маҳаллий аҳоли томонидан ўғирлаб кетилган. Палеонтологларнинг аниқлашича, ажойиб тарзда сақланиб қолган суяклар ва тухумлар «пситтакозавр» номли кичик ўтхўр динозаврга тегишлидир.

Пситтакозаврлар шохдор динозаврлар туркумига мансуб бўлиб, илк Бўр даврида — бундан 130—100 миллион йил аввал ҳозирги Осиё ҳудудида яшаган. Ҳозирча полиция скелет ва тухумлар ўғирланиши ҳолати бўйича кимдир ҳибсга олиниш-олинмаслигига аниқлик киритмаяпти.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар