Фатҳуллоҳ Гулен Туркияга экстрадиция қилиниш хавфи остида қолган бўлишига қарамай АҚШ ни тарк этмаслигини билдирди. Бу ҳақда у Reuters агентлиги билан суҳбатда маълум қилди.
"Миш-мишлар умуман нотўғри. Агар АҚШ мени экстрадиция қилиш мақбул деб ҳисобласа, мен бораман (Туркияга)", - деб айтди Гулен.
Эсингизда бўлса 2016 йилнинг 15 июль куни Туркияда исёнчилар гуруҳи ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уриниб кўрди, бироқ ҳукумат уни бостиришга муваффақ бўлди. Қарама-қаршиликлар туфайли 246 нафар турк фуқароси ҳалок бўлди, ҳамда 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.
Туркия ҳукумати рўй берган ҳолатда Фатҳуллоҳ Гуленни айблади ва АҚШдан унинг экстрадициясини талаб қилди. Гуленнинг ўзи эса исённи қоралади ва унга алоқадор эмаслигини иддао қилиб келмоқда.
Шунингдек Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдоған 2016 йил охирида Россия элчиси Андрей Карловни ўлдирилиши ҳам Гулен билан боғлиқ эканлигини айтди. Фатҳуллоҳ Гулен бу ҳолатда ҳам алоқадорлигини рад этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»