10:32 / 13.07.2017
6 387

Везувий вулқони уйғониб ўрмонга ўт кетди, сайёҳлар қочмоқда (Видео)

Везувий вулқони уйғониб ўрмонга ўт кетди, сайёҳлар қочмоқда (Видео)
Италияда Везувий вулқони уйғонди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Вулқонга яқин жойда жойлашган Неаполь шаҳри аҳолиси оммавий равишда эвакуация қилинмоқда. Шаҳарнинг бешта тумани аҳолиси ва сайёҳлар воқеа жойидан қочди.

Везувий вулқони осмонга қайноқ кул сочганлиги туфайли тоғнинг ён бағрида жойлашган ўрмонга ўт кетди. Ўт ўчирувчилар ёнғиннинг олдини олишга ҳаракат қилса-да, оловни батамом ўчиришнинг иложи бўлмаяпти. Вулқон қуриган дарахт ва ўт-ўланларни ёқишда давом этмоқда. Ҳукумат ўрмон ёнғинига вулқон эмас, атайлаб ўт қўйиш ҳам сабаб бўлаётганини тахмин қилмоқда. Чунки 2016 йилда 200 гектар ўрмон вулқоннинг “аралашувисиз” ёниб кетган эди.

Везувийга кўтарилиш машҳур сайёҳлик йўналиши ҳисобланади. Мўлжалга етиш учун дарё сатҳидан 1000 метр тепаликка автобусда, қолган 200 метрига эса пиёда чиқиш лозим бўлади. Кратер тинч турган вақтида унинг қизиқарли жойи йўқ, аммо юқоридан Неаполь шаҳрининг, кўрфазнинг манзараси жуда чиройли кўринади.

Эрамиздан олдинги 79 йилда зилзила сабабли Везувий уйғониши оқибатида учта — Помпей, Геркуланума ва Стабия шаҳарлари оловли кул тагида қолиб, йўқ бўлган. Помпей шаҳри ҳозирги кунда очиқ осмон остидаги музейга айлантирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Везувий вулқони уйғониб ўрмонга ўт кетди, сайёҳлар қочмоқда (Видео)