Қирғизистонлик Ойжаркин исмли 19 яшар қиз Дубайда ишлаб катта пул топишни азалдан орзуларди. Ниҳоят орзусига етди. Бир таниши (кейин маълум бўлдики, ўша таниши Дубайда қўшмачилик қиларкан) уни қизиқтирди. Дубайда арзимаган ишни жонни қийнамасдан адо этсанг, икки-уч ойда икки юз минг доллар пул ишлаб топаркансан. Ойжаркин шошиб қолди.
Ахир, бу пулга ватанида ҳашаматли уй, «ЖИП» сотиб олса бўлади. Дарров рози бўлди. Афсуски, Дубайга учиб келиши билан аёл Ойжаркиннинг паспорти, телефонини тортиб олди. Кейин… Уқалаш салонида эркак мижозларга хизмат кўрсатиши лозимлигини тайинлади. Ёш, эркак кўрмаган қиз бундай ишларни қаердан билсин.
Бироқ қўшмачи тез орада агар пул керак бўлса ўрганиб олишини айтди.
— Бизнинг мижозлар сени кўп қийнамайди, — деди қўшмачи. — Айтган ишларини дўндиришинг учун кўпи билан ярим соат вақтинг кетади…
— У дастлаб менга турли совғалар берди, — дейди Ойжаркин. — Аҳмоқ бўлиб қўшмачининг гапига лаққа тушибман. Оқибатда суюқоёққа айландим. Энди қишлоғимга, ватанимга қай юз билан бораман?..
Хайриятки, тасодиф унга ёрдам берибди. Мўъжиза туфайли Дубайдан қочишга муяссар бўлибди. Аммо қайтганига 2 ой бўлибди ҳамки, депрессия ҳолатидан чиқолган эмас. Уйдагилари, ака-ука, тоғалари ҳали унинг қизлик номусидан айрилганини, суюқоёққа айланганини билишмайди. Билишса, қандай аҳволга тушишаркин? Бунисини энди ёлғиз Оллоҳнинг ўзи билади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»