Трамп Путин билан “яхши муносабатда” бўлганини айтди

  • 14 июль 2017, 02:53
  • 3 584
  • Дунё
  • Трамп Путин билан “яхши муносабатда” бўлганини айтди
    АҚШ Президенти Дональд Трамп баёнот бериб, Россия президенти Владимир Путин билан “жуда, жуда яхши муносабат”да бўлганини айтди.

    CBN (Christian Broadcasting Network) асосчиси Пэт Робертсонга берган интервьюсида, Америка раҳбари АҚШ худди Россия сингари қудратли ядро мамлакат эканини, шу сабабли бу икки мамлакат “қандайдир муносабатлар ўрнатмаслигидан” маъно йўқлигини айтди. Унинг интервьюси 13 июль куни CBN орқали намойиш этилди.

    Трампнинг таъкидлашича, Путин билан бўлиб ўтган музокараларнинг муҳим жиҳати ҳарбий ҳаракатлар кузатилаётган Суриянинг катта қисмида ўт очишни тўҳтатиш борасида келишувга эришиш бўлди. (АҚШ Сурия қуролли муҳолифатини, Россия эса Башар Асад режимини қўллаб-қувватлайди).

    Бундан ташқари Америка етакчисининг айтишича, Путинга АҚШ президентлик сайловларида демократлар номзоди Хиллари Клинтоннинг ғалабаси фойдали бўларди. Чунки Трамп мудофаага ажратиладиган ҳаражатларни кўпайтириш ниятини билдирган.

    Трамп ва Путиннинг илк учрашуви 7 июль куни Гамбургда “Катта йигирматалик” саммити доирасида бўлиб ўтди ва белгиланган 35 дақиқа ўрнига икки соатдан ортиқ давом этди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Трамп Путин билан “яхши муносабатда” бўлганини айтди