
Англиялик Жульет Флауэр эндигина 10 ёшни қаршилаган қизи Роузни ўлдиришни хоҳлаяпти. Бунинг сабаби шундаки, Роуз бедаво дардга йўлиққан. У кўрмайди, эшитмайди, танаси юз фоиз шол бўлиб қолган. Организм ривожланишдан буткул тўхтаган. Шунинг дастидан қизалоқ қийналади, азоб чекади.
— Айтинглар, сизлар менинг ўрнимда бўлсангиз, қандай йўл тутардингиз? — дейди аёл. — Ёлғиз қизим, уни ўлдириш мен учун оғир. Аммо қизалоғимнинг ҳар дақиқада азоб чекишини томоша қилиш, унга ҳеч қандай ёрдам бера олмаслик ундан ҳам қийин. Шунинг учун Роуз ўлишини, ниҳоят жони тинчишини хоҳлайман. Шуни кейинги кунларда орзу қила бошладим…
Маълумки, Англияда ҳам эвтаназияга расман рухсат берилган, бу усул қонунлаштириб қўйилган. Лекин Флауэр хоним қизини эвтаназия (укол ёрдамида ўлдириш) учун юқори ташкилотлардан рухсат олиш-олмаслиги ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар