
Ерга 22 июл куни ўта хавфли астероид яқинлашиши ҳақида Урал федерал университети олимлари расман маълум қилишган. Уларнинг айтишича, «2017 МВ1» деб номланган, диаметри 1100 метрга тенг астероид 2017 йил 22 июл куни Ерга яқинлашаркан. Шунда астероид ва Ер сайёраси ўртасидаги масофа 8,7 миллион километрга тенг бўларкан.
Айни пайтда у соатига 100 минг километр тезликда ҳаракатланмоқда. Астероиднинг Ерга аниқ яқинлашиш вақти 22 июл Урал вақти билан эрталабки 10:43 ни ташкил этади. Ер яқинидан учиб ўтаётганда, унинг тезлиги соатига 86 минг 580 километрга тенг бўлади.
Урал университети астрономия факультети олимларининг гапига кўра, бу астероид жуда хавфли само жисми ҳисобланаркан.
Олимлар астероиднинг ҳаракатини кузатишда давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар