15:32 / 28.07.2017
7 821

Японияда чумолилар билан боғлиқ кутилмаган хавфли ҳолат юз берди

Японияда чумолилар билан боғлиқ кутилмаган хавфли ҳолат юз берди
Япониялик тиббиёт ходимлари оловранг чумоли одамни тишлаши билан боғлиқ биринчи ҳолатни қайд қилди. У дунёдаги энг хавфли чумоли турларидан бири ҳисобланади, деб хабар беради Daryo.uz.

Воқеа Кюсю оролининг Хаката портида рўй берди.
Оловранг чумолилар Хаката портида бир ҳафта муқаддам аниқланган эди. Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бир неча ўн хавфли ҳашарот Хитойдан келган контейнер ёнидан топилган.

Чумолилар шу заҳотиёқ йўқ қилинди. Ушбу контейнердаги юклар Япониянинг турли қисмларига йўллангани ҳақида маълумот йўқ.
Шунга қарамай, порт ходимларидан бири жабрланди. У контейнердаги юкларни тушираётганида тишланди. Эркак яқин атрофдаги шифохонага етказилди.

Медиклар уни оловранг чумоли тишлаганини тасдиқлади. Эркакнинг соғлиғига жиддий таҳдид йўқ.
Бу оловранг чумолилар одамни тишлаши билан боғлиқ Японияда қайд қилинган биринчи ҳолат бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда чумолилар билан боғлиқ кутилмаган хавфли ҳолат юз берди