
Швейцариянинг Вале кантонида узунлиги деярли 500 метр келадиган пиёдалар учун мўлжалланган осма кўприк очилди. Бу кўприк дунё рекордини янгилаб, дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўпригига айланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Кўприк қурилиши ҳомийларидан бири шарафига Чарльз Куонен деб номланган кўприк ер сиртидан 80 метр баландликдан ўтиб, Грэхен ва Церматт аҳоли пунктларини боғлайди. Унинг узунлиги 494 метрни, эни эса 65 см ни ташкил қилади.

Маълум қилинишича, кўприк қурилишига 730 минг швейцар франки (750 минг доллар) сарфланган. Кўприкдан пиёдалар 29 июлдан фойдалана бошлаганлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар