
Пермьлик тележурналистлардан бири Роман Четин десантчи Александр Орловни НТВ мухбирига қўл кўтаргани учун дуэлга чақирди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Маълум бўлишича, журналист Четин профессионал даражада бўлмаса-да, кураш билан шуғулланиб келади. Қолаверса, рақиби билан бир хил вазн тоифасида бўлгани учун у кураш адолатли бўлишига ишонч билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, 2 август - “Ҳаво десант қўшинлари куни” муносабати билан Москвада репортаж тайёрлаётган НТВ телеканали мухбири Никита Развозжаев маст ҳолатдаги десантчи томонидан калтакланган эди. Бунинг оқибатида эса репортаж бир неча дақиқага узилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар