17:31 / 07.08.2017
6 686

Шимолий Кореяга қарши тарихдаги энг кескин санкциялар қабул қилинди

Шимолий Кореяга қарши тарихдаги энг кескин санкциялар қабул қилинди
БМТ Хавфсизлик Кенгашида КХДРга қарши янада жиддийроқ санкциялар қўллаш ҳақидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди. Бу ҳақда Associated Press агентлги хабарига иқтибос келтирган ҳолда Sof.uz маълум қилмоқда.

Янги санкциялар Шимолий Кореядан оғир саноат ва денгиз маҳсулотларини экспорт қилишни чеклашни назарда тутади. Қабул қилинган чоралар мамлакатнинг 3 миллиард доларга тенг йиллик экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга қисқартириши мумкин.

Бу Шимолий Кореяга шу пайтга қадар қўлланилган санкцияларнинг энг каттаси ва энг кўп зарар келтирадигани бўлди. БМТ томонидан бу каби қаттиқ санкциялар анчадан бери бир мамлакатга қарши қўлланилмаган эди.

Хавсизлик Кенгаши ҳозирга қадар Шимолий Кореяга қарши 6 марта иқтисодий чекловлар жорий қилган эди. Ўрнатилган санкциялар КХДР ҳукуматини баллистик ракеталар ва ядровий қуролга эга бўлишга уринишдан қайтара олмаган.

Янги санкциялар Шимолий Корея томонидан 3 ва 27 июль кунлари амалга оширилган қитаъалараро баллистик ракета синовлари учун жазо тариқасида қабул қилинган. Санкциялар пакети дунёнинг барча мамлакатларига Шимолий Кореядан кўмир, темир ва денгиз маҳсулотларини харид қилишни тақиқлайди.

Шимолий Корея иқтисодиётида кўмир экспорти муҳим ўрин эгаллайди. Ўтган йили мамлакат кўмир сотишдан 1,2 миллиард доллар фойда кўрган. Ноябрь ойида Хавфсизлик Кенгаши кўмир экпсортини 400 миллиард долларгача чеклашга қарор қилган эди. Энди эса Шимолий Кореядан кўмир, темир ва темир рудаси, қўрғошин ва қўрғошин рудаси, денгиз маҳсулотлари ва балиқ сотиб олиш бутунлай тақиқланади.

Янги резолюция шимолий кореялик меҳнат муҳожирлари сонин ҳам чеклайди. Шунингдек, шимоллик компаниялар билан қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда мавжуд қўшма корхоналарни молиялаштириш тақиқланади. Бундан ташқари, Шимолий Корея ҳукумати, компания ва банклар вакилларидан 9 нафарининг АҚШга кириши маън қилиниб, уларнинг маблағлари музлатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореяга қарши тарихдаги энг кескин санкциялар қабул қилинди