18:02 / 07.08.2017
7 257

Ҳиндистонда буқа ва сигирнинг тўйи 17 минг долларга тушди

Ҳиндистонда буқа ва сигирнинг тўйи 17 минг долларга тушди
Ҳиндистоннинг Индаур шаҳрида буқа ва сигирнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Англиянинг Миррор нашри хабарига кўра, тўй маросимига тайёргарлик икки ой давом этган ва бунинг учун 10 минг фунт стерлинг (деярли 17 минг АҚШ доллари) сарфланган.

Ганга лақабли сигирни буқа Пракашга эрга бериш қарори Индаур аҳолиси томонидан, шаҳарга қўшни бир қатор қишлоқлар кучли ёмғир ва дўллардан жабр кўрганидан сўнг қабул қилинган.

Индаур ҳам ҳосилсиз қолиб кетмаслиги учун аҳоли энг кўп қадрланадиган жониворларни чиройли тўй маросими билан бирлаштириш орқали, табиат илтифотига эришишга қарор қилган.

Одамларнинг тўйларида бўлгани каби, сигирлар тўйи ҳам ўртада йиғилган пул орқали молиялаштирилган: фермерларнинг ҳар бири 80 доллардан пул берган.

Тўй маросимига узоқ тайёргарлик кўрилган, жониворлар учун тўй либослари тайёрланган; «келин»да қимматбаҳо тақинчоқлар бўлган.

Маросимда бир неча минг киши, хусусан, қўшни қишлоқлар аҳолиси ҳам қатнашган. Барча расмиятчиликлар ўтиб бўлганидан сўнг, байрам рақслар билан якунига етган.


Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда буқа ва сигирнинг тўйи 17 минг долларга тушди