2016 йил охирларида Россия Федерацияси Иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев президент Владимир Путин томонидан ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди. Улюкаев 2017 йил 15 январгача уй қамоғида эди.
8 август куни Россия ОАВларида Алексей Улюкаев иши бўйича суд эшитуви бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Собиқ Иқтисодий тараққиёт вазири эшитувдан аввал журналистларга айбдор эмаслигини таъкидлаган.
Собиқ вазир 2 миллион доллар миқдорда пора олганликда айбланмоқда. Алексей Улюкаев “Роснефть” компаниясиннг “Башнефть” акцияларини сотиб олишга шароит яратиб бериш мақсадида пора олганлиги айтилмоқда.
Россиянинг тергов қўмитаси гувоҳларнинг кўрсатмалари, аудио ва видеоёзувлар, бармоқ изларига таянган ҳолда айбни тасдиқлаяпти.
Айтиш керакки, Алексей Улюкаевнинг иши узоқ муддат давомида тергов қилинмоқда. Жиноят иши 2016 йил 15 ноябрда очилган, ярим йилдан сўнг дастлабки тергов якунланди. Шундан сўнг, материал Бош прокуратурага юборилди. Бош прокуратура 3 кун ичида тергов ишини судда кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ эканлигини маълум қилди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи