date
views 5 686

Диананинг собиқ тансоқчиси малика ўлдирилганини истисно этмади

Диананинг собиқ тансоқчиси малика ўлдирилганини истисно этмади
Британия махсус хизматларининг собиқ ходими ва Диананинг собиқ тансоқчиси Алан Макгрегор малика ўлдирилгани, бунга тайёргарлик учун эса 6 ой вақт кетганлиги ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақида Daryo.uz хабар берди.

Макгрегорга кўра, Диана ҳалокатидан аввал тўхтаган Париждаги «Риц» меҳмонхонасида хавфсизлик чораларига эътиборсизлик билан ёндашилган. Жумладан, фожиа юз берган тунда қават навбатчилари маликани олиб кетадиган машинани исталган киши кириши мумкин бўлган меҳмонхонанинг орқа кириш томонида назоратсиз қолдирган.

Машинанинг ўзи қўриқланадиган ерости тураргоҳидан эмас, жамоатчилик автотураргоҳидан олиб келинади. Шунингдек, Диана ва Доди ал-Файеднинг ҳайдовчиси этиб тайинланган Анри Полнинг малакаси етарли даражада бўлмаган.

Собиқ тансоқчи Уэльс маликаси тасодиф туфайли ҳалок бўлганини истисно этмади, бироқ унинг ўлими олдиндан режалаштирилгани эҳтимолини юқори баҳолади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Диананинг собиқ тансоқчиси малика ўлдирилганини истисно этмади