АҚШ президенти Дональд Трампнинг карикатурачи Шеннон Уиллер суратлари билан безалган твитлари тўплами 15 августда АҚШда сотувга чиқди.
Sh*t My President Says: The Illustrated Tweets of Donald J. Trump деб номланган тўпламга аннотацияда шундай дейилган: “Франклин Делано Рузвельтда (АҚШнинг 32-президенти) радио, Жон Кеннедида (АҚШнинг 35-президенти) телевидение бўлган, Трампда эса Twitter бор. Карикатурачи, Эйзнер мукофоти совриндори Шеннон Уиллер ўз фикрларини 140 та белги билан тушунтирувчи президентни бўлакларга ажратмоқда”, деб ёзилган.
Тўплам муаллифининг фикрича, Трамп твитлари АҚШнинг 45-президенти характерини тушуниш ва унинг ўзига хос жиҳатларини тушунишга имкон беради. “Мен Трампнинг 30 мингдан кўпроқ твитини ўқиб чиқдим. 10 мингинчи твитни ўқиганимдан кейин ёмон тушлар кўра бошладим. Тафсилотларга берилиб ўтирмайман, бироқ менинг пудингга иштиёқим йўқолди ва шифокорлар ҳаёти ҳақида сўзловчи британ сериалларини кўришни тўхтатдим”, деб айтган Уиллер.
“Мен нафақат Трампни тақлид қилмоқчиман, балки унинг қарашлари, бу қарашлар унинг тарафдорлари истаклари билан қанчалик мос келишини тушунмоқчиман. Унинг сўзлари ёрдамида у ўз-ўзига қанчалик зид эканлигини кўрсатмоқчиман ва ўқувчини ишларнинг ҳақиқий аҳволи борасида шубҳаланишга мажбур қилмоқчиман. Шунинг учун мен уни эртакдаги девқомат одамхўр кўринишида эмас, балки инжиқ, нотўғри англанилувчи, ўзи билан овора, ўзига бино қўйган, ўзини яхши кўрувчи ва талтайган ёш бола кўринишида тасвирлаганман”, деб тушунтирган карикатурачи.
Трамп ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш ва ахборот воситаси сифатида ижтимоий тармоқларга катта эътибор қаратади. У аввалроқ ижтимоий тармоқлар орқали ўз фикрларини оммага етказиш имкониятисиз у ҳеч қачон АҚШ президенти бўла олмаган бўлиши ҳақидаги фикрни билдирган. Трамп томонидан твиттерда чоп этилувчи хабарлар тез-тез танқидга учраб туради. Уни твиттернинг энг таниқли фойдаланувчиларидан деб ҳисоблаш мумкин. Унинг твиттерда 2009 йил март ойида яратилган саҳифасига 35 млн киши обуна бўлган ва унда 35 мингдан кўпроқ хабар чоп этилган. Трамп бу майдон унга америкаликлар билан бюрократлар ва етакчи ОАВсиз мулоқот қилиш имконини беришини айтган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди