date
views 9 736

Таиланд пойтахтига йирик метеорит тушгани хабар қилинди

Таиланд пойтахтига йирик метеорит тушгани хабар қилинди

7 сентябрь, душанба куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри аҳолиси осмонда ғайриоддий ҳодиса юз берганига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди.

Осмон бўйлаб йирик номаълум объект учиб ўтган ва ўз ортидан оқ тутун қолдирган.

У йўқолишидан олдин чақнаган, бироқ портлаш овози эшитилмаган.
[media=https://youtu.be/X_6eJEPsRpo]

«Тай Пи-би-эс» телеканали берган хабарга кўра, пойтахтликлар катта эҳтимол билан метеорит қулашига гувоҳ бўлган. Ҳозирча бу хабар расман тасдиқлангани йўқ. Аммо телеканал маълумотларига кўра, Бангкокдан 200 км масофада жойлашган Канчанабури провинциясида яшовчи кишилар ҳам осмондаги жисмни кўрган ва портлаш овозини эшитган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланд пойтахтига йирик метеорит тушгани хабар қилинди