Террорчилар Дамашқдаги халқаро кўргазмани ўққа тутди

Террорчилар Дамашқдаги халқаро кўргазмани ўққа тутди
Суриянинг Дамашқ шаҳрида ўтаётган халқаро кўргазманинг террорчилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Воқеа Дамашқнинг четидаги Шарқий Гута туманида рўй берди.

Дамашқдаги халқаро саноат кўргазмаси олти йиллик танаффусдан сўнг биринчи марта ўтказилиши. Унда 43 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. 20 мамлакат тижорий ташкилотлар даражасида, 23 мамлакат элчихоналар даражасида тақдим этилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар