
Қозоғистон республикаси чегара қўшинлари ходимлари Болгария фуқаролигини тасдиқловчи қалбаки паспортлари бўлган, Буюк Британияга чиқиб кетишни режалаштирган 2 нафар суриялик фуқарони олди, деб хабар берди Даракчи нашри.
“Остона” чегара назорати бўлими ходимлари Остона-Лондон рейси бўйича учаётган Болгария паспортига эга бўлган икки нафар фуқаронинг паспортларини текширувдан ўтказганда, паспортларнинг қалбаки эканлиги, улар Болгария эмас, балки Сурия фуқаролари эканликлари аниқланган.
Қўлга олинган шахсларнинг сўзларига қараганда, улар яхши ҳаёт кечириш учун Буюк Британия сари йўл олишган. Жиноятчилар қўлган олингани ҳақида тегишли органларга маълумот берилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар