АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга яна 4 минг ҳарбий хизматчини юборишни назарда тутувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz нашри Fox News телеканали манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Трамп Афғонистондаги вазиятни ҳарбий йўл билан барқарорлаштиришга уринаётган Американинг учинчи етакчиси бўлади.
Дональд Трамп шу муносабат билан Тошкент вақти 6:00 да миллатга мурожаат қилди.
Унда Оқ уй етакчиси Американинг Афғонистонда фаолият юритаётган аскарлари ваколатларини кенгайтириш терроризмга самарали курашда муҳимлиги ҳақида сўз юритди.
«Биз Афғонистонда зўравонлик ва тартибсизликлар уруғини сочаётган террорчилар ва жиноий тўдаларга зарба бериш учун Америка қуролли кучлари ваколатларини кенгайтирамиз», — деган Трамп.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш бўшлиқ ҳосил қилади. Бундан террорчилар унумли фойдаланишади.
АҚШ давлат раҳбари, шунингдек, Покистонни террорчиларга бошпана бераётганликда айблади, деб ёзмоқда РИА Новости.
«Покистон тартибсизлик, зўравонлик ва террор агентларига тез-тез бошпана бермоқда», — деган Америка етакчиси телемурожаатида.
Бунда, Трампнинг таъкидлашича, Исломобод сиёсати таҳдид уйғотмоқда, чунки Ҳиндистон ва Покистон «ядро қуролига эга давлатлар ҳисобланади ва уларнинг муносабатлари можаро даражасигача ривожланиш эҳтимоли бор». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»