«Alibaba» компанияси асосчиси ҳамда ижрочи директори Жек Манинг давлати бир кунда 1,3 миллиард долларга ортди, деб хабар берди Forbes.
Бу компаниянинг биринчи чорак бўйича ҳисоботни эълон қилганидан сўнг содир бўлди. Ҳисоботга кўра, компаниянинг даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоизга ошган. Ушбу натижалар таҳлилчилар кутганидан ҳам юқори бўлиб чиқди, компания акциялари 10 фоиздан ортиқроққа кўтарилди. Манинг давлатини ярмидан ортиғини «Alibaba» акциялари ташкил этгани сабаб котировкаларнинг кўтарилиши унинг бойлигини кескин ортишига олиб келди.
Бундан ташқари, иккинчи чорак давомида булутли сервислардан келадиган даромадлар деярли икки баробарга ортиб 360 миллион долларни ташкил этди. Даромаднинг ўсишига «Alibaba»нинг пуллик интернет-сервислар ва интернет-инфратузилмаларидан фойдаланувчи мижозларнинг умумий сонини 75 фоизга ортиши билан тушунтирилди. Бу ҳақида Daryo.uz маълумот берди.
Forbes Реал Time рейтинги маълумотларига кўра, айни вақтда Жек Манинг бойлиги 37,6 миллиард долларни ташкил этмоқда. У Хитойдаги энг бадавлат одам ҳисобланиб, рейтингда 2-поғонани эгаллаган «Tencent Holdings» раиси Ма Хуатенгни 900 миллион долларга «ортда қолдирмоқда». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди