date
views 7 059

Америкалик ҳамшира лотереяда 759 млн. доллар ютиб олди!

Америкалик ҳамшира лотереяда 759 млн. доллар ютиб олди!
АҚШда Powerball лотереяси ташкилотчилари навбатдаги ютуқ эгасини эълон қилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи, оддий ҳамшира Мэвис Уончик 758,7 миллион доллар миқдордаги жекпот эгасига айланди. Америкада лотерея ютуғига эга бўлган шахс мазкур ютуқни тўлиқ ололмайди. У юқори — 39,6 фоиз миқдорида даромад солиғи тўлаши лозим. Уончикнинг ютуқни олиш учун икки йўл мавжуд: у ҳар йили солиқни тўлаш орқали 30 йил давомида ёки бирданига 480,5 миллионни олиши мумкин.

Ғолибларнинг аксарият қисми иккинчи йўлни танлайди.

Таққослаш учун: АҚШда уйнинг квадрат метри 300 минг долларни, янги автомашина ўрта ҳисобда 35 минг долларни, Гарвардда ўқиш ва яшаш йилига 65 минг долларни ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик ҳамшира лотереяда 759 млн. доллар ютиб олди!