13:39 / 26.08.2017
5 170

Арнольд Шварценеггер касалманд ўсмирни ўз танкида сайр қилдирди

Арнольд Шварценеггер касалманд ўсмирни ўз танкида сайр қилдирди
Америкалик актёр, сиёсатчи ва тадбиркор, 70 ёшли Арнольд Шварценеггер оғир ирсий касалликдан азият чекувчи 15 ёшли мухлиси Логан Декернинг орзусини рўёбга чиқариб, у билан учрашди. Учрашув оғир касалликларга эга болалар орзулари амалга ошишида ёрдам берувчи Make-A-Wish (Тилагингни тила) жамғармаси шиори остида ўтди.

Актёр ўсмир билан суҳбатлашиб, унинг футболкасига дастхатини қўйди. Бироқ бу учрашувдаги энг эсда қолувчи лаҳза актёр шахсий танки M47 Patton’да ўсмирни сайр қилдиргани бўлди. Актёр бу танкни 2002 йилда Австрия ҳукуматидан 1,4 млн долларга сотиб олган. Арни танкида юриш учун ўзининг Калифорниядаги ранчосида ҳаттоки махсус йўл қурдирган.





Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арнольд Шварценеггер касалманд ўсмирни ўз танкида сайр қилдирди