
«Қирғизлар — Марказий Осиёнинг энг қадимий халқи», — деган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўш вилояти Ўзган тумани Интимақ қишлоғи аҳолиси билан учрашувда. Бу ҳақда «24.kg» сайтига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, қирғиз халқининг қадимийлик фактини Россия ва Қозоғистон етакчилари ҳам тан олишган. «Биз хоқонлик барпо этганимизда баъзи бир халқлар ҳали мавжуд ҳам бўлмаган», — деган Қирғизистон президенти.
Унинг қайд этишича, қирғиз халқи ҳудудларга бўлинмаслиги керак ва бошқа давлатларда яшаётган миллатдошлари ҳақида қайғуриши керак:
«Биз Олтой ва Бадахшонда яшаётган қирғизлар ҳақида ўйлашимиз керак, бунинг учун биз «уйғонишимиз» ва Худодан қўрқишимиз керак». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар