Амалдаги депутат уйига қуролли ҳужум уюштирилди...

Амалдаги депутат уйига қуролли ҳужум уюштирилди...
Бугун, 30 август куни Афғонистоннинг Нангархар провинцияси Жалолобод шаҳрида афғон сиёсатчисининг уйига жангарилар томонидан қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар берди.

Афғонистон Ислом Республикаси Парламенти Қуйи палатаси аъзоси бўлган Зоҳир Қодирнинг Жалолободдаги уйига жангарилар гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида уйни қўриқлаётган икки нафар соқчи ҳалок бўлди.

Ҳужум вақтида жангарилардан бири қўлга тушмаслик учун ўзини портлатиб юборгани хабар қилинди.

Депутат соқчилари жангарилардан бир нафарини ўлдиришга муваффақ бўлган.

Ҳужум сабаблари депутатнинг иш фаолияти билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳозирча ойдинлаштирилмаган. Жангарилар сони аниқ айтилмаган.

Фақат қуролли ҳужум бўйича тергов олиб борилаётгани хабар қилинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар