Гап ислом оламида илмий ва иқтисодий ишларни кенгайтириш учун мўлжалланган норасмий гуруҳ тузиш ҳақида кетмоқда.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев G20 давлатлари ташкилоти сингари, Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо 15 етакчи давлат иштирокида илм-фан ва иқтисодиётни ривожлантиришга йўналган ташкилот тузиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақида Қозоғистон етакчиси якшанба куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг илм-фан ва иқтисодиёт масалалари бўйича саммитида чиқиш қилган.
«Фикримча, G20 сингари форум, норасмий гуруҳ чақириб, ислом оламида илм-фан ва иқтисодиётни ривожлантиришимиз керак. Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг етакчи 15 давлатидан ИҲ15 ташкилоти тузиш мумкин бўлади. Илм-фан ва технологиянинг ривожланиши биз учун ўта муҳим», — деган Назарбоев.
Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг замонавий ривожланиш масалалари бўйича махсус кенгашини тузиш имконини берадиган муайян ҳаракатлар режаси ҳам керак бўлади. «Менимча, умумий илмий-инновацион фонднинг тузилиши ҳам тўғри қарор бўлар эди», — дея таъкидлаган Назарбоев.
Манба: kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда