Янги қозоқ алифбоси тақдим этилди

Янги қозоқ алифбоси тақдим этилди
Қозоғистондаги Шоахметов номидаги Республика тилларни ривожлантириш координацион-услубий маркази директори, филология фанлари доктори Ербол Тлешов қозоқ алифбосининг 25 ҳарфдан иборат янги вариантини тақдим этди. Бу ҳақда "Tengrinews"га таяниб "Кун.уз" хабар берди.

Лотин ёзувига ўтиш бўйича ишчи гуруҳ иштирокчиларидан бири Мажилисдаги чиқишида янги алифбо вариантини тақдим этди.

"Янги ёзувга ўтиш бир ҳарфни бошқасига алмаштиришни англатмайди. Бу алифбонинг аввалги вариантларида йўл қўйилган тўғри ёзишга оид камчиликларни тузатишдир. Шу муносабат билан, бизнингча, алифбо ва унинг тадбиқ этилиши орфографиянинг янги қоидаларини яратишни тақозо этади. Таклиф қилинган вариантда лотин алифбосининг фақат асл ҳарфлари олинган", - дея таъкидлади филолог.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар