11:30 / 12.09.2017
5 231

Мянмадан мактуб: 12 ёшли қочқин ҳикояси

Мянмадан мактуб: 12 ёшли қочқин ҳикояси
Исмим Жашим. Ёшим 12 да. Фожиа бошланишидан аввал мен мактабга қатнардим. Энг севимли фаним инглиз тили эди. Инглиз тилини ўрганиб, дунёдаги бошқа одамлар билан мулоқот қилиш ва уларга ўй-хаёлларим ҳақида айтиб беришни хоҳлардим. Тез орада ўқишни яна давом эттиришга умид қиламан. Келажакда ўқитувчи бўлишни орзу қиламан.

Ҳарбийлар қишлоғимизга келган вақтда биз қочишга ва яширинишга мажбур бўлдик. Мен жуда кўп аскарларни кўрдим: 100 ёки 200 киши бўлса керак. Улар бизга қарата ўқ узишди ва уйимизга ўт қўйишди. Мен жуда қўрқиб кетдим.

Биз чангалзорга беркиндик. Кейин эса Бангладеш томон йўлга чиқдик. Чангалзорда яширина-яширина, ўрмонларда тунай-тунай, 13 кун йўл юрдик.

Бу жуда оғир сафар бўлди. Тепаликлардан ошиб, дарёларни кечиб ўтдик. Йўл давомида аскарлар қаердадир бизни пойлаб ўтирган бўлиши мумкин, деган қўрқув бир дақиқа бўлсин, тарк этмади. Бангладешга етай деганда ерга кўмильган бомбалардан эҳтиёт бўлиб ўтишимизга тўғри келди. Кўмильган бомбанинг устига билмасдан қадам ташласангиз, портлаб кетар экан.

Энди қишлоғимиз йўқлигидан жуда хафаман. Ўзимиз билан ҳеч нарсани олиб келолмадик. Ҳамма нарсамиздан айрилдик. Мен бу ерга онам билан келдим. Отам Ракҳайнда қолди. У бизга ўзимизни асрашни тайинлар экан, кейинроқ бизга етиб олишини айтган эди. Унинг қаердалигини ҳам билмаймиз. Ҳалигача ундан бирор дарак йўқ.

Аскарлар уни топиб ўлдирган ёки ерости бомбаларидан портлаб кетган бўлишидан ташвишдаман. Хавфсиз жойда эканлигимиздан хурсандман. Аммо бу ернинг ҳам ўзига яраша қийинчилиги бор, боиси яшашга уйимиз йўқ ва нам ерда ётишимизга тўғри келяпти.

Бу мактуб дунё аҳлига бир мянмаликнинг мурожаати. Биз Мянма фуқароларимиз, бизни Мянма фуқароси сифатида тан олишса бас. Бошқа нарса керак эмас.

Изоҳ: 12 ёшли Жашим ҳикояси Бангладешнинг Читтагонг вилоятидаги Унчи Пранк қочқинлар лагерьида Кети Арнолд томонидан ёзиб олинган.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мянмадан мактуб: 12 ёшли қочқин ҳикояси