Хитойда барпо этилаётган ҳамда дунёдаги энг йирик руда ташувчи танкер экани таъкидланаётган кема Шандун шарқий вилоятидаги Циндао шаҳрида сувга туширилди. Шу билан унга электр ускуналарни жойлаш ва барча тизимларни якуний синовдан ўтказиш сўнгги босқич бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Хитой ОАВ танкерни "Денгиз гиганти" деб аташмоқда. Бундай дейишга кеманинг 10 қаватли уй баландлигига тенг келиши сабаб бўлмоқда. Сув сиғими 400 минг тонна бўлган кема узунлиги 362 метрни, баландлиги 30,4 метрни ташкил этади. У 25,5 минг денгиз милигача сафар қила олади ҳамда тезлигини соатига 14,5 узлга етказади. Танкернинг умумий фойдали майдони 3 та футбол майдонига тенг.
Хитой келгусида 30 та шундай кема барпо этишни режалаштирмоқда. Хабар қилинишича, айни вақтда қурилаётган янги танкер Бразилиядан темир рудасини келтиради. Ҳозирча, унинг қачон фойдаланишга топширилиши маълум эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда